Жаҳон

Спорт тарихидаги энг қиммат битим имзоланди

“Los-Anjeles Leykers” клуби 10 миллиард долларга сотилди.

Спорт тарихидаги энг қиммат битим имзоланди

 

АҚШнинг машҳур баскетбол клуби “Los-Anjeles Leykers” акцияларининг назорат пакети 10 миллиард долларга сотилди — бу жаҳон спорт тарихидаги энг катта молиявий келишув сифатида қайд этилмоқда.

 

TWG Global компаниясининг раҳбари, миллиардер Марк Уолтер клубнинг янги эгасига айланди. У илгари ҳам “Leykers”да улушга эга бўлган ва эндиликда франчайзинг устидан тўлиқ назоратни қўлга киритди. Уолтер шунингдек, “Los-Anjeles Dodjers”, “Chelsi” ва бошқа йирик спорт жамоаларининг ҳам эгаси ҳисобланади.

 

Битимнинг шартларига кўра, 1979 йилдан бери жамоани бошқариб келган Басслар оиласи 15 фоиз улушини сақлаб қолади. Жини Басс эса клуб президенти ва НБАдаги вакил сифатида фаолиятини давом эттиради.

 

Мазкур келишув NBA'даги ва умуман глобал спорт соҳасидаги молиявий фаолликнинг ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Бунгача 2024 йил бошида “Boston Celtics” 6,1 миллиард долларга сотилиши эълон қилинганди, аммо бу битим ҳали якуний тасдиқдан ўтмади.

 

Уолтернинг баёнотига кўра, у клубнинг тарихий меросини сақлаб қолиш, спортдаги муваффақиятларини давом эттириш ва янги чўққиларни забт этиш ниятида.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"