Россия НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўрмоқда
Россия Хитой ёрдамида қуролланишни кучайтирмоқда.

Россия ҳарбий салоҳиятини кескин оширмоқда ва НАТОга қарши ҳарбий куч ишлатишга бор-йўғи беш йил ичида тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Марк Рутте Лондондаги Chatham House институтида нутқ сўзлар экан таъкидлади.
Рутте сўзларига кўра, Россия ҳарбий қудратини Хитой технологиялари ёрдамида тикламоқда ва қурол-яроғ ишлаб чиқариш суръати НАТО кутганидан анча тезроқ. Масалан, Россия бор-йўғи уч ойда бутун НАТО йил давомида ишлаб чиқарадиганча снаряд тайёрламоқда.
Унинг айтишича, 2025 йил охиригача Россия: 1500 дона танк, 3000 та зирҳли транспорт воситаси, 200 та «Искандер» ракетасини ишлаб чиқаради.
“НАТО давлатлари ҳозир деярли барчаси иттифоққа аъзо мамлакатларнинг шарқий чегараларида жойлашган. Россиянинг янги авлод ракеталари овоз тезлигидан бир неча баравар тез учади. Европа пойтахтлари орасидаги масофа атиги бир неча дақиқалик масофа бўлиб қолган. Эндиликда шарқ ва ғарб деган тушунча йўқ — фақат НАТО мавжуд”, — деди Рутте.
Шунингдек, у НАТО мамлакатлари Россиядан келаётган таҳдидлар сабабли ҳаво ҳужумидан мудофаа ва танкларга қарши мудофаа тизимларини 400 фоизга оширишни режалаштираётганини билдирди.







