Жаҳон

Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади

Эндиликда Қирғизистонда телевидение ва радиода ҳам давлат тили устувор бўлади.

Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади

 

Қирғизистон парламенти давлат тилидан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчиликка ўзгартишлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар берди.

 

Қонунга киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ, бир қатор мансабдор шахслар учун қирғиз тилини етарли даражада билиш мажбурияти жорий этилади. Улар орасида:

  • парламент депутатлари;
  • Вазирлар Маҳкамаси раиси ва аъзолари;
  • Конституциявий, Олий ва маҳаллий судлар судьялари;
  • прокурорлар ва терговчилар;
  • Миллий банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва миллий хавфсизлик ходимлари мавжуд.

 

Шунингдек, адвокатлар ва нотариуслар ҳам қирғиз тилини билмаса, лицензия олиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

 

Бундан ташқари, “Телевидение ва радиоэшиттириш тўғрисида”ги қонунга киритилган тузатишларга кўра, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг камида 60 фоизи давлат тилида бўлиши шарт этиб белгиланди.

 

“Ташқи миграция тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, эндиликда давлат тилини билмаслик доимий яшаш учун рухсатнома беришни рад этишга асос бўлади. Шунингдек, қирғиз тилини билмаган чет эл фуқаролари иммигрант мақомини олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

 

Реклама матнлари ҳам давлат тилидаги имло қоидаларига мувофиқ тайёрланиши ва маҳаллий ҳокимият томонидан кўриб чиқилиши шарт бўлади.

 

Қонун бузилган тақдирда қуйидаги жарима чоралари қўлланилади:

  • жисмоний шахсларга – 5 минг сом (тахминан 711 минг сўм);
  • юридик шахсларга – 17 минг сом (тахминан 2,4 миллион сўм).

 

Тил сиёсатига оид қоидабузарликлар юзасидан қарор қабул қилиш ваколати Давлат тили ва тил сиёсати бўйича Миллий комиссия зиммасига юклатилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.