Жаҳон

Японияда тўққиз кишини ўлдирган “Twitter қотили” қатл этилди

Бу мамлакатда 2022 йилдан буён ижро этилган илк ўлим жазоси ҳисобланади.

Японияда тўққиз кишини ўлдирган “Twitter қотили” қатл этилди

Японияда 2017 йилда тўққиз кишини ваҳшийларча ўлдирган Такаҳиро Шираиши қатл этилди. Бу мамлакатда 2022 йилдан буён ижро этилган илк ўлим жазоси бўлиб, Шираиши кенг жамоатчиликка “Twitter қотили” номи билан танилган эди. BBC хабарига кўра, Шираишининг жиноятлари бутун мамлакатни ларзага келтирган.

 

У ўша пайтда 30 ёшда бўлиб, Twitter (ҳозирда Х) орқали асосан 15 ёшдан 26 ёшгача бўлган, ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган ёш аёллар билан танишиб, уларни алдаб квартирасига олиб борган. У ерда уларни бўғиб ўлдирган ва жасадларини бўлакларга ажратган. Полиция 2017 йил октябрида Токионинг Зама шаҳридаги квартирасида жасад қисмларини топган. Шираиши ўз қурбонларига ўлишларига ёрдам беришини айтган ва баъзилари билан ўзини ҳам ўлдиришни режалаштирганини билдирган.

 

Суд жараёнида Шираишининг адвокатлари уларни қурбонларнинг розилиги билан ўлдирганини даъво қилиб, жазо енгиллаштирилишини сўрашган. Аммо Шираиши бу фикрларни рад этиб, уларни ҳеч қандай розиликсиз ўлдирганини тан олган. Натижада, 2020 йил декабрида у ўлим жазосига ҳукм қилинди. Суд мажлисини юзлаб одамлар кузатган ва бу иш Японияда оммавий муҳокамага сабаб бўлган.

 

Ушбу жиноятлар Twitter платформасининг сиёсатига ҳам таъсир кўрсатган. Эндиликда тармоқда ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказишни тарғиб қилиш қатъиян ман этилган. Шу тариқа, Шираишининг жиноятлари нафақат Японияни ларзага солди, балки интернет хавфсизлиги бўйича халқаро мунозараларга ҳам туртки берди.

custom img

“Қамчини президент қилмоқчи эдим” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти дўсти Қамчибек Ташиев ҳақида гапириб берди.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

custom img

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

custom img

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"