Олий судда свет ўчгани учун хизматлар вақтинча тўхтатилди
Фуқаролар ва мурожаат этувчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўралди.

Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Олий суди биносида электр таъминотида узилиш юз берди.
Мазкур техник носозлик туфайли суднинг интерактив хизматлари вақтинча тўхтатилгани расман маълум қилинди.
Фуқаролар ва мурожаат этувчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўралди.
Таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва хизматлар яқин вақт ичида тикланиши кутилмоқда.







