Жаҳон

Аномал иссиқлик сабабли Францияда мактаблар ёпилмоқда

Экстремал жазирама туфайли Францияда мингдан ортиқ мактаб вақтинча фаолиятини тўхтатди.

Аномал иссиқлик сабабли Францияда мактаблар ёпилмоқда

 

Францияда давом этаётган экстремал иссиқ ҳаво туфайли 1350 га яқин мактаб ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари хабар берган.

 

Таъкидланишича, айрим таълим муассасалари тўлиқ, бошқалари эса қисман ёпилган бўлиб, бу чоралар бир кунлик вақтга мўлжалланган. Ёпилишлар мамлакат бўйлаб аномал ҳарорат кўтарилиши билан изоҳланмоқда.

 

Франциянинг расмий Метеор-Франсе агентлиги 16 та департаментда, жумладан, Парижда энг юқори — қизил хавф даражасини эълон қилган. Яна 68 та департаментда эса апельсин (оранжевий) хавф даражаси кучда қолмоқда.

 

Мутахассислар бугун ҳаво ҳарорати 20°С дан 41°С гача кўтарилиши мумкинлигини билдирган. Иссиқлик тўлқини туфайли аввалги куни ҳам 750 га яқин мактаб фаолиятини тўхтатган эди.

 

Расмийлар бу ҳарорат ўқувчилар ва ўқитувчилар саломатлигига жиддий хавф туғдиришини ҳисобга олиб, мактабларни ёпиш чораси энг тўғри қарор эканини таъкидламоқда.

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

Самолётларнинг оғирлиги ва мувозанатини ҳисобловчи тизимдаги носозлик 7,8 мингдан ортиқ рейсга таъсир кўрсатди.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.