Жаҳон

Ким Чен Ин Курскда ҳалок бўлган шимолий кореялик аскарлар жасадини тантанали кутиб олди

Курск фронтида 4700 дан ортиқ аскар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ким Чен Ин Курскда ҳалок бўлган шимолий кореялик аскарлар жасадини тантанали кутиб олди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияда ҳалок бўлган шимолий кореялик аскар жасадини Пхенян аэропортида ҳарбий тантана билан кутиб олди. Ҳарбийлар саф тортган ҳолда ўтказилган маросимда Ким шахсан иштирок этди, бу эса қурбон бўлган ҳарбийларга КХДР раҳбарияти эътиборини кўрсатмоқда.

 

30 июнь куни давлат телевидениеси Ким Чен Иннинг аскарнинг байроқ билан қопланган тобути олдида тиз чўкиб, кўз ёш тўкаётганини кўрсатган лавҳаларни эфирга узатди. Ушбу маросим 29 июнь куни Шарқий Пхенян Катта Театрида Россия билан стратегик шериклик шартномасининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган эди.

 

Тадбир давомида Россияга юборилган Шимолий Корея аскарлари ҳақидаги видеолар катта экранда намойиш қилинди. Маросимда Кимнинг қизи Чу Аэ ва синглиси Ким Ё Чжон иштирок этгани, Кимлар сулоласининг аскарлар хотирасини шахсан шарафлаётганини ифодалайди. Бироқ фақат 4-5 тобут кўрсатилгани фонида Курск фронтида 4700 дан ортиқ аскар ҳалок бўлгани айтилмоқда, бу эса маросимнинг символик характерини англатади.

 

Бундан ташқари, илк бор телевидениеда Ким Чен Иннинг “Курскни озод этиш операцияси” режаси учун имзо қўяётгани кўрсатилди. Шу билан бирга, июль–август ойларида Шимолий Корея Россияга яна 6 мингга яқин ҳарбий муҳандис ва қурувчини юборишни режалаштираётгани маълум қилинди.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.