Жаҳон

Марсга оид энг йирик метеорит Нью-Йоркда аукционга қўйилди

24,5 килограммли Марс метеоритининг нархи миллионлаб доллар бўлиши мумкин.

Марсга оид энг йирик метеорит Нью-Йоркда аукционга қўйилди

 

Ерда топилган Марс метеоритлари ичида энг йириги саналувчи NWA 16788 номли намунаси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Sotheby’s аукционида сотувга қўйилди. Оғирлиги 24,5 килограмм бўлган ушбу метеорит ўзининг ўлчами ва рангидаги ўзига хослик билан ажралиб туради.

 

Метеорит 2023 йил ноябрь ойида Нигер Республикасининг Агадез минтақасидан топилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳозиргача Ерда топилган барча Марс метеоритлари орасида энг каттаси ҳисобланади.

 

Илмий таҳлилларга кўра, бу бўлак Марс юзасидан кучли астероид зарбаси оқибатида ажралиб чиққан ва сайёралараро фазода узоқ вақт ҳаракатлангач, Ер атмосферасига кириб келган. Атмосферага кириш пайтида юзасида юқори ҳарорат таъсирида шиша қобиқ ҳосил бўлган. Унинг таркибида маскелйнит каби ноёб Марсга хос минераллар аниқланган.

 

Sotheby’s ушбу метеоритни “табиий тарихдаги энг ноёб артефактлардан бири” деб баҳолаб, уни коллекционерлар ва илмий доиралар учун юксак қадрга лойиқ объект сифатида тақдим этмоқда. Бошланғич нархи бир неча миллион доллар бўлиши кутилмоқда.

 

Шунга қарамай, айрим олимлар бу каби тарихий топилмаларнинг хусусий қўлларга эмас, музей ва илмий марказларга топширилиши кераклигини таъкидламоқда. Чунки улар нафақат илмий изланишлар, балки кенг жамоатчилик учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Марсга оид энг йирик метеорит Нью-Йоркда аукционга қўйилди | Zamon.uz