Россия ва Украина ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви амалга оширилди
“Мингга минг” формуласи асосида ярадорлар ва оғир аҳволдаги ҳарбийлар ўз ватанларига қайтарилди.

2025 йил 4 июль, жума куни икки давлат ўртасида ҳарбий асирлар ва ярадорларни алмашишнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия томонидаги музокаралар гуруҳига яқин манба TASS ахборот агентлигига таяниб oxu.az нашри маълум қилган.
Манбага кўра, ушбу алмашинув доирасида икки томон бир неча ҳарбий асирларни қайтариш билан бирга, доимий санитария алмашинувини ҳам амалга оширган. Бу, асосан, ярадорлар ва оғир аҳволдаги ҳарбийларни ўз ватанларига қайтаришни назарда тутади.
TASS маълумотига кўра, Россия тарафига иккита куряни ҳам қайтарилган. Бу алмашинув 2025 йил 2 июнь куни Истанбулда эришилган келишувлар асосида ташкил этилган. Музокаралар давомида томонлар “мингга минг” формуласига кўра ҳар икки томондан 1000 нафардан асирни алмашиш, шунингдек, оғир касал ва 25 ёшгача бўлган ҳарбийларни "ҳамма учун" тамойилига асосланган ҳолда қайтаришга келишиб олган эди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Украина томонидан қайтарилган россиялик ҳарбий хизматчилар ҳозирда Беларус ҳудудида жойлаштирилган. У ерда уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, шундан сўнг улар Россияга қайтарилади ва даволаниш ҳамда реабилитация курсидан ўтадилар.
Мазкур алмашинув Россия ва Украина ўртасида давом этаётган ҳарбий можарода инсонийлик асосида олиб борилаётган мулоқотнинг муҳим босқичи сифатида баҳоланмоқда.







