Жаҳон

Бош оғриғи сабаби юрак семизлиги бўлиши мумкин

Миокарддаги ёғ – юрак ритмини бузади, соғлиқни ёмонлаштиради.

Бош оғриғи сабаби юрак семизлиги бўлиши мумкин

Юрак семизлиги (миокард ёғли дистрофияси)нинг дастлабки босқичларида бош оғриғи, жисмоний толиқиш, қон босимининг кўтарилиши ва нафас қисиши каби белгилар кузатилади.

 

Oxu.Az хабарига кўра, бу ҳақда Gazeta.ru билан суҳбатда кардиолог Анастасия Иванитская маълум қилган.

 

Шифокорнинг айтишича, юракда ёғ тўпланиши натижасида юрак мушаклари (миокард)нинг эгилувчанлиги пасаяди, бу эса артериал гипертония ва юрак етишмовчилигига олиб келади.

 

“Бош оғриғи, жисмоний фаолликка тоқатнинг камайиши, босимнинг кўтарилиши, юрак уришидаги узилишлар ва нафас етишмовчилиги — булар юрак семизлигининг дастлабки аломатлари. Вақт ўтиши билан оёқларда шиш, қорин бўшлиғида суюқлик йиғилиши (ассит) ва юрак аритмиялари кучайиб боради. Бу эса газ алмашинувининг бузилишига ва умумий соғлиқ ҳолатининг ёмонлашишига сабаб бўлади”, — дейди Иванитская.

 

Шифокорнинг маълумотларига кўра, юрак ҳужайралари (кардиомиоситлар)нинг ёғ билан тўйиниши уларнинг электрофизиологик фаоллигини пасайтиради, бу эса юрак ритмидаги бузилишларга — тез (тахикардия) ёки секин (брадикардия) уришга олиб келади.

 

Олдини олиш учун қуйидагилар муҳим:

 

Соғлом овқатланиш;

 

Мунтазам жисмоний фаоллик;

 

Ортиқча вазннинг олдини олиш;

 

Юрак соғлиғини назорат қилиш.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Бош оғриғи сабаби юрак семизлиги бўлиши мумкин | Zamon.uz