Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми аниқланди
“Хириллаган овоз” асосий аломат сифатида таъкидланмоқда.

Буюк Британияда COVID-19’нинг янги штамми – Стратус тарқала бошлади. “The Independent” га таяиб oxu.az нашрининг ёзишича, бу штамм ўзига хос хириллаган овоз билан ажралиб туради.
Стратус штаммининг икки хил тури мавжуд: XFG ва XFG.3. Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) маълумотига кўра, мамлакатдаги касалланиш ҳолатларининг қарийб 30 фоизи айнан ушбу штаммлар билан боғлиқ.
Мутахассислар фикрича, аҳоли орасида иммунитетнинг пасайгани ва эмланганлар сонининг камайгани туфайли бу штамм билан касалланиш хавфи ортиб бормоқда.







