Ўзбекистон

Ноширлик соҳасида имтиёз ва енгилликлар бўйича янги ислоҳотлар бошланди

Болалар учун нашр этиладиган китоблар, матбаа ускуналари ва фойда солиғи бўйича муҳим ўзгаришлар амалга оширилди.

Ноширлик соҳасида имтиёз ва енгилликлар бўйича янги ислоҳотлар бошланди

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ноширлик ва матбаа соҳасида давлат аралашуви кескин камайди, соҳага қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, қатор имтиёз ва енгилликлар жорий этилди. Бу ислоҳотлар ноширлик субъектлари сонининг кўпайиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик ташаббусларини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат олиш тартиби бекор қилинди. Энди нашриёт ёки матбаа очиш учун фақат ваколатли давлат органини хабардор қилиш кифоя. Бу тартиб натижасида нашриётлар сони 3,5 бараварга ошиб, ҳозирда 601 тага етган.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб ноширлик ва матбаа корхоналари учун қўшимча енгилликлар кучга кирди. Жумладан, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишдан тушган даромадларнинг 1 фоизини "Ижод" фондига ажратиш мажбурияти бекор қилинди. Бу ўзгариш ноширлар учун молиявий енгилликлар яратди.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб уч йил муддатга Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган, расмий рўйхат асосида олиб кириладиган матбаа ускуналари ва қоғоз божхона божидан озод этилди. Бу матбаа соҳасида замонавий технологияларни татбиқ этиш имкониятини кенгайтиради.

 

2023 йилдан бошлаб давлат ташкилотлари ва муассасаларига 67 нусхадаги мажбурий бепул китобларни юбориш амалиёти бекор қилинди. Фақат Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бундан мустасно этилди. Натижада ноширлик субъектларининг харажатлари сезиларли даражада камайди.

 

2023 йил 1 майдан бошлаб болалар ва ногиронлар учун мўлжалланган нашрлар учун ИСБН, ИССН ва классификация индекслари бўйича тўловлар 50 фоизга камайтирилди. Бу ижтимоий аҳамиятга эга контентларни нашр қилишга кўмаклашади.

 

2025–2029 йиллар давомида эса нашриёт ва матбаа фаолиятидан олинган даромадлар фойда солиғидан тўлиқ озод қилинди. Бу ислоҳот соҳага янада жадал ривожланиш имконини беради.

 

Болалар учун мўлжалланган миллий контентларни яратишни рағбатлантириш мақсадида ҳам алоҳида имтиёзлар белгиланди. Агар ноширлик субъекти ўзининг йиллик умумий даромадининг камида 80 фоизини болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олса, у 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январгача фойда солиғидан озод этилади, ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди, болалар контенти яратишга кетган харажатларни фойда солиғидан чегириб ташлаш ҳуқуқига эга бўлади, шунингдек, бу мақсадда тўланган қўшилган қиймат солиғи давлат бюджетидан тўлиқ қайтарилади.

 

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур ислоҳотлар мамлакатда китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларда интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш ва ноширлик соҳасининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.