Ўзбекистон

Андижонда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи қўлга олинди

ДХХ тезкор тадбирида 3 нафар мансабдорнинг жиноий қилмишлари фош этилди.

Андижонда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи қўлга олинди

Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида давлат хизматчиларининг ноқонуний ҳаракатлари фош қилинди. Улар ер майдонларини ажратиш, ишлаб чиқариш учун рухсатлар бериш ва пенсияга чиқариш эвазига катта миқдорда пора олганликда гумонланмоқда.

 

Хонобод шаҳри: Шаҳар ҳокими ўринбосари ва илгари судланган МЧЖ раҳбари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга 4 гектар ер майдонини 2 млрд сўмга аукцион орқали расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтда ушланган.

 

Андижон тумани: Туман ҳокимининг собиқ ўринбосари, шаҳар статистика бўлими бошлиғи ва яна икки шахс “Ипак йўли” ЭИЗ ҳудудидан 6 гектар ер олиб бериш учун 600 минг АҚШ доллари талаб қилган. Уларга 150 минг доллар аванс тўланган пайтда қўлга олинган. Бу ишга илгари давлат лавозимида бўлган, ҳозирда хусусий бандлик агентлиги раҳбари ҳам алоқадорлиги аниқланган — у илгари 11 минг доллар олган.

 

Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани: Пенсия жамғармаси бўлими раҳбари фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари пора олаётганида қўлга олинган. Эътиборлиси, у илгари Жиноят кодексининг 167-моддаси билан судланган бўлса-да, хулоса чиқармаган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

Авиакомпания Самара–Тошкент рейсида юз берган можаро юзасидан расмий изоҳ берди.

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

Қоидабузарликлар сони бир йил ичида қарийб 20 баробарга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Андижонда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи қўлга олинди | Zamon.uz