Азизбек Урунов Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича расмий вакили лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, давлат хизматининг турли йўналишларида қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Қуйидаги мутасаддилар янги лавозимларга тайинланди:
Эркин Юлдашев — Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи этиб тайинланди.
Азизбек Урунов — Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича расмий вакили лавозимини эгаллади. Шу муносабат билан у ЖСТ бўйича махсус вакил лавозимидан озод қилинди.
Азиз Магрупов — Президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимини эгаллади. У бунга қадар ушбу соҳа бўйича президент маслаҳатчиси бўлган.
Алишер Султанов — энергетик хавфсизлик бўйича Президент вакили этиб тайинланди. Шу асосда у энергетика масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимидан озод қилинди.
Одил Абдураҳмонов — Президентнинг спорт бўйича вакили лавозимини эгаллади. У илгари Президент Администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари бўлган.
Ушбу тайинловлар давлат бошқарувининг стратегик йўналишларида мутахассислар салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган.








