Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида боғчалар вақтинча ёпилади - вазирлик
16–18 июль кунлари болалар соғлиғини асраш мақсадида боғчалар фаолияти тўхтатилади.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 2025 йил 16–18 июль кунлари республикамизда ҳаво ҳарорати кескин ошишини маълум қилди.
Шу сабабли болаларнинг соғлиғини сақлаш ва салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида Санитария қоидалари ва меъёрларига (СанҚваМ) риоя қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Хўжайли ва Қораўзак туманлари ҳокимликлари тегишли қарор қабул қилди.
Унга кўра, ушбу ҳудудлардаги барча мактабгача таълим ташкилотлари 2025 йил 16–17–18 июль кунлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.







