Жаҳон

Бразилия президенти: “Трамп АҚШни бошқариш учун сайланган, дунёвий эмас”

Луис Инасиу Лула да Силва Трампнинг халқаро савдо борасидаги баёнотларини танқид қилди.

Бразилия президенти: “Трамп АҚШни бошқариш учун сайланган, дунёвий эмас”

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва АҚШ президенти Дональд Трампнинг халқаро савдо сиёсатига кескин танқидий муносабат билдирди. CNN телеканалига берган интервьюсида у Трампни АҚШ фуқаролари томонидан уларнинг мамлакатини бошқариш учун сайланган, бутун дунё устидан ҳукмронлик қилиш учун эмаслигини таъкидлади.

 

— Биз унутмаслигимиз керакки, Трамп АҚШни бошқариш учун сайланган, дунёвий эмас, — деди Лула да Силва.

 

Унинг бу баёноти Трамп маъмурияти томонидан Бразилия маҳсулотларига 50 фоизлик бож солиниши эҳтимоли юзасидан билдирилган баёнотлар ортидан янгради. Лула да Силва бунга жавобан америкалик инвесторлар ва компанияларга берилган айрим рухсатномаларни тўхтатиб туришга рухсат берувчи фармонни имзолади.

 

Мутахассисларнинг фикрича, икки давлат ўртасидаги савдо муносабатларидаги бу таранглик глобал иқтисодий алоқаларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"