Ўзбекистон

Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари квоталари эълон қилинди

Президент фармойишига кўра 2025-2026 ўқув йилидан 3 йил учун грантлар миқдори белгиланди.

Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари квоталари эълон қилинди

Ўзбекистон Президенти томонидан 2025 йил 18 июлда имзоланган ПФ–43-сон фармойишга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб келгуси уч йил учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқиш имкониятлари аниқ белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

 

Кундузги бакалавриат босқичи учун 2025/2026 ўқув йилида 35 500 та давлат гранти ажратилади. Кейинги йилларда бу кўрсаткич ортиб боради: 2026/2027 йилда – 36 023 та, 2027/2028 йилда – 36 460 та, 2028/2029 ўқув йилида эса 36 761 та грант берилиши режалаштирилган.

 

Магистратура учун ҳам давлат гранти квоталари оширилмоқда. 2025/2026 йилда магистратурага 9 922 та грант, 2026/2027 йилда 10 191 та, 2027/2028 йилда 10 477 та, 2028/2029 йилда эса 10 784 та грант ажратилиши белгиланган.

 

Бундан ташқари, хорижий ва нодавлат ОТМлар учун 1 320 та, хорижда яшовчи ёш ватандошлар учун 30 та, аёллар учун эса 4 000 та алоҳида грант ажратилиши кўзда тутилган. Мазкур грантларнинг тақсимоти бўйича таклифлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари квоталари эълон қилинди | Zamon.uz