Жаҳон

АҚШда туғилиш даражаси тарихий энг паст даражага етди

Ҳукумат оилаларни рағбатлантириш учун молиявий бонуслар таклиф этган бўлса-да, экспертлар улар етарли стратегия эмас деб баҳоламоқда.

АҚШда туғилиш даражаси тарихий энг паст даражага етди

Қўшма Штатлар марказий статистик идораси – Centers for Disease Control and Prevention (CDC)нинг 2024 йил маълумотларига кўра, умумий туғилиш коэффициенти 1,599 га тушди (TFR < 1,6), бу репродуктивлик даражасидан (2,1) анча паст.

 

Бу кўрсаткич сўнгги йигирма йил давомида узлуксиз пасайишда давом этмоқда. Масалан, 1960 йилларда бу кўрсаткич тахминан 3,5 бўлган, 1976 йилда эса 1,7 га тушган ва 2007 йилда қисқа муддатга 2,1 га кўтарилган, аммо кейин яна пасайишга юз тутган.

 

2023 йилда умумий туғилиш коэффициенти бўлиб 1,621 бўлган бўлса, АҚШда 2024 йилда туғилиш кўрсаткичи рекорд даражада пастлаб, ҳар бир аёлга ўртача 1,599 бола тўғри келмоқда.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, аёллар болани вояга етказиш вақтини кечиктирмоқда ёки умуман болага эга бўлмасликни танламоқда. Бу тенденция Ғарбий Европа мамлакатлари билан солиштириладиган даражадаги демографик ўзгаришни кўрсатади.

 

АҚШ ҳукумати бу тенденцияга қарши курашиш учун IVF кенгайтириш, “бола бонуслари” каби рағбатлантирувчи чораларни илгари сурган бўлса-да, экспертлар бундай чоралар асосий муаммолар — ота-оналарнинг меҳнат ва оилавий таътил имконияти, болани парваришлаш ёки уй-жой муаммоларини ҳал қилиш — ечимига етарли эмас, деб ҳисобламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.