Ўзбекистон

Тошкентдан яна бир қатор масъуллар Ангренда зўравонликка учраган қиз олдига борди

Ҳолат юзасидан бошланган тергов жараёни Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

Тошкентдан яна бир қатор масъуллар Ангренда зўравонликка учраган қиз олдига борди

Ангрен шаҳрида 15 ёшли вояга етмаган Y.S. исмли қиз билан боғлиқ ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот бериб, бола ёлғиз эмаслиги, давлат унинг ёнида эканини маълум қилди.

 

Агентлик ташаббуси билан ҳолат ўрганилди. Жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва васийлик органлари вакиллари иштирок этди. Оила аъзолари, шифокорлар ва психологлар билан суҳбатлар ўтказилиб, вазиятга ҳар томонлама баҳо берилди.

 

Мутахассислар тавсиясига биноан, Y.S. Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган тиббий муассасага кўчирилди. Бу ерда етакчи мутахассислардан иборат шифокорлар консилиуми унинг даволаш режасини ишлаб чиқди. Шунингдек, қизнинг руҳий ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Агентлик қиз ва унинг оиласига тўлиқ соғайиш жараёнида ҳар томонлама ҳамроҳлик қилишини билдирди. Шу билан бирга, ушбу иш юзасидан тергов жараёни Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган. Барча зарур процессуал ҳаракатлар давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болалар омбудсмани Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бўлиб, жиноятдан жабрланган қиз билан учрашган ва вазиятни ўрганган эди. 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентдан яна бир қатор масъуллар Ангренда зўравонликка учраган қиз олдига борди | Zamon.uz