Жаҳон

Конибодомдаги қотилликлар иши бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

2024 йилда 7 оиланинг 23 аъзоси ваҳшийларча ўлдирилгани бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Конибодомдаги қотилликлар иши бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Тожикистоннинг Конибодом шаҳрида юз берган даҳшатли қотилликлар иши бўйича тўрт нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Даврон Зохидзода журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

 

Зохидзоданинг сўзларига кўра, Конибодом ва унга яқин ҳудудларда содир бўлган кўплаб одам ўлими бўйича тўрт нафар шахсга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ у ҳукм қачон чиқарилгани ва суд тафсилотлари ҳақида аниқлик киритмаган.

 

Олдинроқ берилган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг март ойидан декабрь ойигача бўлган даврда 7 та оиладан жами 23 киши шафқатсизларча ўлдирилган.

 

28–29 март кунлари бир оиладан 5 киши, 16–17 апрель кунлари 2 киши, 28–29 май кунлари эса иккита оиладан 6 киши ўлдирилган. Декабрь ойида яна иккита даҳшатли ҳолат рўй берган: 8–9 декабрь кунлари 6 киши, 15–16 декабрь кунлари эса яна иккита оиладан 4 киши ваҳшийларча ўлдирилган. Жабрланганлар орасида болалар, қариялар ва турли ёшдаги аёллар ҳам бўлган.

 

Баъзи ҳолатларда гумонланувчиларнинг яқинлари уларнинг айбсизлигини даъво қилиб, ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилган.

 

Бу воқеалар жамоатчилик орасида кенг таҳлика уйғотган. Одамлар кечалари маҳаллаларда навбатчилик қилиб, хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилганлар.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.