Жаҳон

Камбоджа ва Таиланд ўртасида сулҳ битими эълон қилинди

Томонлар Трамп воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди.

Камбоджа ва Таиланд ўртасида сулҳ битими эълон қилинди

Камбоджа ва Таиланд ўртасида юзага келган ҳарбий зиддият юзасидан томонлар ўқ узишни тўхтатишга келишиб олди. Бу сулҳ АҚШ президенти Дональд Трамп воситачилигида эришилганини Камбоджа бош вазири Хун Сен эълон қилди.

 

Хун Сеннинг сўзларига кўра, Трамп билан телефон орқали мулоқотда Америка раҳбари можаронинг инсоний талофотларга олиб келганидан жиддий хавотир билдирган ва тинчликни таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидлаган.

 

Трамп, шунингдек, Таиланд бош вазири вазифасини бажарувчи Фумтам Вечаячай билан ҳам суҳбатлашгани, у ҳам ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни маъқуллаганини Хун Сенга билдирган.

 

Ҳозирча сулҳ шартлари эълон қилинмаган бўлса-да, томонларнинг шартсиз равишда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишгани ижобий дипломатик қадам сифатида эътироф этилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.