Ўзбекистон

Афсонавий бастакор Султонали Раҳматов вафот этди

Таниқли бастакор шифохонада оғир касаллик билан даволанаётган эди.

Афсонавий бастакор Султонали Раҳматов вафот этди

“Ўзбекистон” “Менинг Ўзбекистоним” “Ассалом Ўзбекистон” каби куйлари нафақат телевидение орқали, балки расмий тантаналар, байрам саҳналари ва халқ орасида ҳам тинмай янграб келган буюк бастакор Султонали Раҳматов бугун оғир касалликдан сўнг вафот этди.

 

Султонали Раҳматов — Ўзбекистоннинг забардаст бастакори, созандаси ва саҳна одамидир. У Тошкентда туғилиб, ёшлигидан мусиқага ошно бўлган. Тошкент консерваториясини тамомлаб, санъатга бутун умрини бағишлади.

 

У 2006 йилда Нью- Йорк Қироллик Академияси томонидан халқаро композитор сифатида тан олинган. 2010 йилда унга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони берилган.

 

Раҳматов 1000 дан ортиқ асарлар муаллифи. У раҳбарлик қилган ансамбллар ва жонли концертлари — айниқса Самарқанд Регистонидаги саҳна чиқиши — хорижликлар учун Ўзбекистоннинг ташриф қоғози бўлган.

 

Бир муддат аввал zamon.uz оғир аҳволда ётган бастакорнинг яқинлари билан боғланган эди.

 

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Ўзбекистонда 2030 йилгача волейбол билан шуғулланувчилар сони 1 миллионга етказилади.

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У мураккаб вазиятга тушиб қолгани сабабли Бош консулхонага юртга қайтишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди.

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанаётган ўзбекистонлик аёл укаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.