Ўзбекистон

Андижондаги ёнғинда яна бир инсон оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди

Бош прокуратура фожиа бўйича қўшимча маълумот берди.

Андижондаги ёнғинда яна бир инсон оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди

Аввал хабар берилганидек, Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир нафар ишчи ҳалок бўлди, яна бир фуқаро оғир тан жароҳати олган эди. Ёнғин вақтида устахонада бўлган “Labo” русумли автомобиль тўлиқ ёниб кетган.

 

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қўшимча маълумот берди. Унга кўра, воқеа жойига Андижон вилояти прокурори топшириғи билан махсус ишчи гуруҳ етиб бориб, дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилди. Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғин устахонада ишловчи С. исмли фуқаронинг эҳтиётсизлиги туфайли юзага келган. Афсуски, у ёнғин жойида ҳалок бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми "а" банди — ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари Асака тумани ички ишлар бўлими томонидан олиб борилмоқда.

 

Вилоят прокуратураси тергов жараёнларини ўз назоратига олган. Шунингдек, ҳодиса бўйича суд-тиббий, ёнғин-техник ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.