Жаҳон

Франция тарихдаги энг йирик киберҳужумлардан бирига дуч келди

Номаълум хакер ядровий кемаларга оид 13 GB махфий маълумотларни оммага тарқатиб юборди.

Франция тарихдаги энг йирик киберҳужумлардан бирига дуч келди

“Neferpitou” тахаллусли номаълум хакер Naval Group компаниясига тегишли 13 GB ички хужжатларни оммага тарқатди. Махфий файлларнинг умумий ҳажми 1 терабайтдан ошган. Бу ҳақда Financial Times хабар берди. 

 

Сиздирилган хужжатлар орасида Франция ҳарбий-денгиз кучларида қўлланиладиган фрегатлар ва ядровий сувости кемаларининг тўлиқ дастурий таъминоти, қурол тизимлари коди, тармоқ схемалари, фойдаланувчи қўлланмалари ва ички ёзишмалар мавжуд. Бу маълумотлар стратегик ва технология жиҳатдан ниҳоятда муҳим саналади.

 

Хавфсизлик бузилиши фақат Naval Group билан чекланмай, Thales, Dassault Aviation ва Safran каби йирик мудофаа корпорациясига алоқадор тизимларга ҳам таъсир қилган. Бу компаниялар Франциянинг энг йирик ҳарбий ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.

 

Эътиборлиси, хакер ҳужумдан ҳеч қандай моддий манфаат кўзламаган. У 72 соат ичида барча маълумотларни бепул эълон қилган. Мутахассислар бу ҳужумни “Франция мудофаа саноатининг рақамли заифлигини очиб берувчи таҳдид” сифатида баҳоламоқда. Расмийлар ҳозирча ҳолат бўйича расмий баёнот бермаган.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"