Жаҳон

“Омадсиз” — Трамп Медведовга “ташланди”. Россия расмийси эса АҚШ президентини қўрқитмоқда

Россия собиқ президенти Дмитрий Медведев ва Дональд Трамп бир-бирига нисбатан кескин чиқиш қилди.

“Омадсиз” — Трамп Медведовга “ташланди”. Россия расмийси эса АҚШ президентини қўрқитмоқда

Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари, мамлакатнинг собиқ президенти Дмитрий Медведев яқинда Россияга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий қилинса, Қўшма Штатларга қарши уруш очиш билан таҳдид қилган эди.

 

"Менга Ҳиндистон Россия билан нима қилаётгани мутлақо аҳамияциз. Улар ўша ўлик иқтисодиётларини бирга чўктираверсинлар — менга барибир. Биз Ҳиндистон билан жуда кам ҳамкорлик қиламиз. Худди шунингдек, Қўшма Штатлар Россия билан ҳам деярли ҳеч қандай ҳамкорлик қилмайди. Ўзини ҳануз Россия президенти деб ҳисоблайдиган омадсиз, собиқ президент Медведевга етказинг, гапларини ўйлаб гапирсин. У жуда хавфли ҳудудга кириб келяпти," — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Шундан сўнг, Медведев Трампнинг ушуб баёнотига жавоб қайтариб, Оқ уй раҳбарига “Ўлик қўл” билан таҳдид қилди

 

Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари "Жаҳлдор Трампнинг асабий реакцияси Россия ҳар томонлама ҳақ экани ва ўз йўлида давом этишини англатади", — деб ёзди саҳифасида.

 

Шунингдек, можароли постлари билан танилган Медведев АҚШ президентига “Ўлик қўл” қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини" эслатиб ўтди.

 

Маълумот учун, “Ўлик қўл” деб Совет Иттифоқида “Совуқ уруш” даврида ишлаб чиқилган "Периметр" номли автоматлаштирилган ядровий жавоб тизими аталади. Бу тизим мамлакат раҳбарияти йўқ қилинган ва буйруқ марказлари билан алоқа узилган тақдирда, оммавий ядро зарбасини автоматик тарзда амалга ошириши учун яратилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Омадсиз” — Трамп Медведовга “ташланди”. Россия расмийси эса АҚШ президентини қўрқитмоқда | Zamon.uz