Хитой чикунгунья вируси сабабли чивинларга қарши кураш бошлади
Вирус тарқалиши ортидан Фошан шаҳрида учинчи даражали фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Хитойнинг Гуандун провинциясига қарашли Фошан шаҳар ҳокимиятида чикунгунья вируси тарқалишини жиловлаш мақсадида етти кунлик кенг кўламли чивинларга қарши дезинфекция ишлари бошланди. Бу ҳақда расмий баёнот тарқатилди.
Мазкур касалликнинг асосий ташувчиси — чивинлар бўлиб, кампания доирасида уларни йўқ қилиш ишлари нафақат очиқ ҳудудларда, балки ҳар бир хонадон доирасида ҳам амалга оширилади. Ҳокимият аҳолидан дероза ва эшикларга тўр ўрнатиш, чивинларга қарши воситалардан фойдаланиш ва санитария талабларига қатъий риоя қилишни сўради.
Такминан 10 миллион аҳолига эга шаҳарда чикунгунья иситмаси билан касалланганлар сони 5000 нафардан ошгани боис, учинчи даражали фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, Хитойда фавқулодда вазиятлар тўрт босқичда баҳоланади, бунда биринчи даража энг юқори ҳисобланади.
Чикунгунья иситмаси Африка ва Осиё минтақаларида камёб бўлса-да, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра, ҳозирга қадар у дунёнинг 119 давлатида қайд этилган ва 5,6 миллиард кишига таъсир кўрсатган.
Инфекциянинг давоси ёки вакцинацияси мавжуд эмас. Вирус юққанида кейин 3–12 кун оралиғида касаллик белгилари — юқори иситма, титроқ, мушак ва бўғимларда оғриқ, тошма ва умумий ҳолсизлик кузатилади.
Фошан шаҳри расмийлари касалликнинг кенгайишини олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.







