Ўзбекистон

“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси юзасидан ҳукумат қатъий талабларни белгилади

Бош прокуратура ва Вазирлар Маҳкамаси барча қурилиш ва экологик жараёнларни назорат қилади.

“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси юзасидан ҳукумат қатъий талабларни белгилади

Сўнгги ойларда жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Sea Breeze Uzbekistan” туристик лойиҳаси юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди. Аввалроқ экологик фаоллар ва фуқаролик жамияти вакиллари томонидан билдирилган хавотир ва таклифлар инобатга олиниб, лойиҳа бўйича инвестор зиммасига қатор қатъий мажбуриятлар юклатилди. Бу ҳақда Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев хабар берди.

 

Хусусан, Тошкент шаҳрининг ичимлик суви манбаи бўлган Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсининг экологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги талаблар белгиланди:

 

Лойиҳадан табиий сув ҳавзасига сув тушишига йўл қўйилмайди;

 

Ёпиқ сув айланиш тизими жорий этилиб, барча сув сарфи инвесторга тегишли замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишланиши шарт;

 

Бу тизимни яратиш ва эксплуатация қилиш харажатлари тўлиқ инвестор ҳисобига амалга оширилади.

 

Қарорда, шунингдек, агар ушбу экологик қоидалар бузилса, лойиҳа қурилиши тўхтатилиши, инвестиция шартномаси бекор қилиниши ва ер майдони қайтариб олиниши қатъий белгиланиб қўйилган.

 

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Бош прокуратура барча шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга риоя этилиши устида алоҳида назоратни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда, лойиҳа бошланишидан тортиб, объектлар фойдаланишга топширилгунига қадар ҳар бир босқичда қонунийлик ва шаффофликни таъминлашга масъул бўлади.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.