Тошкентда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси автомобилларга урилди
ЙҲХБга кўра, ҳодисада 9 та та енгил машина шикастланган.

Бугун, 1 август куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида туманида 10 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 13:30 ларда Янгиҳаёт тумани Чоштепа кўчасида содир бўлган. Унда IVECO русумли юк транспорт воситаси, Captiva, Spark, Onix, Malibu-2, Cobalt, Hyundai, Tracker-2 ҳамда 2 та Lacetti русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Йўл-транспорт ҳодисаси юк транспорт воситаси ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши оқибатида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







