Жаҳон

Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганини эшитганидан сўнг ҳушига келди

Имтиҳонни топширгандан кейин ўзини ёмон ҳис қилган қизнинг организмига “фулминант миокардит” ташхиси қўйилган.

Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганини эшитганидан сўнг ҳушига келди

Хитойнинг Хэнан провинциясида юз берган таъсирли воқеа бутун мамлакат бўйлаб ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. 18 ёшли Жианг Ченнан юрак хасталиги туфайли оғир аҳволда комага тушган, бироқ у университетга ўқишга қабул қилингани ҳақидаги хабарни эшитгач, кутилмаганда ҳушига келган.

 

Маълумотларга кўра, Ченнан миллий кириш имтиҳонини топширгач, ўзини ёмон ҳис қилган. Шифокорлар унга камёб ва хавфли юрак мушаги яллиғланиши — фулминант миокардит ташхисини қўйишган. У бир неча кун реанимацияда бўлган.

 

Қизнинг оиласи оғир молиявий аҳволда: отаси автоҳалокат оқибатида ногирон бўлиб қолган, онаси эса оддий савдочилик орқали даромад топиб, уйни боқади. Даволаниш харажатлари 200 минг юандан ошиб кетгани айтилмоқда.

 

Бироқ комада бўлганининг саккизинчи куни отаси касалхонага Хуанхэ транспорт университетидан келган қабул хatini олиб келади. У хатни қизининг боши ёнида овоз чиқариб ўқиб берганида, Ченнаннинг қовоқлари пичирлаб, ҳаётга қайтиш белгилари кузатилган. Эртага куни у кўзини очган ва қўли билан “ҳаммаси яхши” деган ишорани кўрсатган.

 

Шифокорлар унинг аҳволи барқарорлашаётганини маълум қилишган. Ҳозирда Ченнан реанимациядан оддий палатагa кўчирилган ва соғайиш жараёнини давом эттирмоқда. Режага кўра, у сентябрь ойида талабалик ҳаётини бошлаши мумкин.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганини эшитганидан сўнг ҳушига келди | Zamon.uz