Сиёсат

Трамп ва Путин нималарни муҳокама қилмоқчи?

Икки гигант раҳбарнинг учрашув тафсилотлари очиқланди.

Трамп ва Путин нималарни муҳокама қилмоқчи?

АҚШ президенти Доналд Трамп 6 август куни CNN'га берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин билан келаси ҳафтада учрашиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, учрашувнинг асосий мавзуси Украинадаги урушни тўхтатиш бўлади. Бу ҳақда CNN нашри хабар қилган.

 

Трампга кўра, АҚШнинг махсус вакили Стив Виткоф яқинда Москвада Путин билан учрашган, музокаралар самарали кечган бўлсада, аниқ натижаларга олиб келмаган. АҚШ давлат котиби Марко Рубио эса бу учрашувдан сўнг Россиянинг тинчлик бўйича шартлари аниқроқ маълум бўлганини билдирган.

 

Учрашув таклифи Путиннинг ўзидан чиққан. У аввал Трамп, кейин Украина президенти Владимир Зеленский билан уч томонлама музокара ўтказишни таклиф қилган. Учрашув жойи ҳали белгиланмаган, аммо келаси бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Трамп, агар Россия урушни тугатиш бўйича келишувга рози бўлмаса, рус нефтини харид қилаётган давлатларга нисбатан 100 фоизлик иккиламчи санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилмоқда. Айни вақтда эса Россия зарбалари Украина бўйлаб давом этмоқда. Сўнгги суткада камида 6 киши ҳалок бўлди, болалар жароҳатланди, юзлаб оилалар газсиз қолди.

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Расмий маросимдан сўнг Ўзбекистон ва Иордания етакчилари олий даражадаги музокараларни бошлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Унда икки мамлакат делегациялари ва Иордания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.