Жаҳон

Трамп ва Нетаньяху телефон мулоқотида жанжаллашди

Нетаньяху Ғазодаги очарчилик ҳақидаги маълумотларни рад этди, Трамп эса норозилик билдириб, ҳақиқий очлик борлигини таъкидлади

Трамп ва Нетаньяху телефон мулоқотида жанжаллашди

NBC телеканали маълумотларига кўра, суҳбат давомида Исроил бош вазири Нетаньяху Ғазодаги очарчилик ҳақида тарқалган маълумотларни ёлғон ва Хамас ҳаракати томонидан тарқатилган пропаганда деб атади. Бу баёнотга жавобан президент Трамп ўз норозилигини билдириб, Нетаньяху гапини бўлиб, унга “очарчилик мавжудлигини инкор қилмасликни” талаб қилгани айтилмоқда.

 

Трамп, шунингдек, ёрдамчилари томонидан тақдим этилган, Ғазода оч қолаётган болалар ҳақидаги далилларни мисол қилиб келтирди ва бу вазиятни “тақлид қилиб бўлмайдиган ҳақиқий очлик” деб баҳолади.

 

NBC хабарига кўра, Оқ уй бу телефон мулоқотига оид изоҳ беришдан бош тортиб, аммо Америка-Исроил томонидан қўллаб-қувватланаётган ёрдам дастурлари Ғазо секторида гуманитар вазиятнинг жиддийлигидан хавотир билдирамоқда.

 

Исроил бош вазирлиги эса расмий баёнотида Трамп ва Нетаньяху ўртасида жанжал юзага келгани ҳақидаги хабарларни мутлақо инкор қилди ва бундай даъволарни “сўxta” деб атади.

 

Шу билан бирга, Исроил ҳукумати Ғазо секторида кенг кўламли ҳарбий амалиётларни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, бу минтақадаги вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп ва Нетаньяху телефон мулоқотида жанжаллашди | Zamon.uz