Жаҳон

Маскнинг Starlink интернет тармоғи Қозоғистонда расмий ишга тушди

Сунъий йўлдош интернети энг чекка ҳудудларда ҳам юқори тезликдаги уланишни таъминлаши айтилмоқда.

Маскнинг Starlink интернет тармоғи Қозоғистонда расмий ишга тушди

Starlink компанияси Қозоғистон ҳудудида сунъий йўлдош интернет хизматларини расмий равишда ишга туширди. Мамлакат Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълумотига кўра, энди аҳолига SpaceX’га тегишли паст орбита-даги сунъий йўлдошлар тармоғи орқали юқори тезликдаги ва ишончли интернетдан фойдаланиш имконияти яратилди.

 

Starlink технологияси ҳатто энг олис ва бориш қийин ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлайди. Компания расмий сайтида эълон қилинган тарифларга кўра, уй интернети ойига 23 минг тенге (42 доллар) дан бошланади, чекловсиз тариф эса 31 минг тенге (57 доллар) туради. Сайёҳлар учун минимал тариф 26 минг тенге (48 доллар) бўлиб, 50 Гб трафикни ўз ичига олади, чексиз трафик эса ойига 52 минг тенге (96 доллар) дан бошланади.

 

Starlink ва Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишув жорий йил июн ойида имзоланган. Унга қадар хизмат фақат олис ҳудудлардаги мактабларни интернетга улаш бўйича синов лойиҳасида қўлланилган. 2024 йилда ҳукумат хавфсизлик сабаблари боис Starlink терминалларини олиб киришни тақиқлаш масаласини ҳам кўриб чиққан, бироқ кейинчалик компаниянинг миллий қонунларга риоя қилиши бўйича келишувга эришилган.

 

Маълумот учун, Starlink — Илoн Маск асос солган SpaceX компаниясининг тўлиқ шўъба корхонаси бўлиб, ҳозирда тахминан 130 мамлакат ва ҳудудда хизмат кўрсатади. Ўтган йилнинг 30 октябрида Falcon 9 ракетаcи ёрдамида глобал интернет тизимини кенгайтириш учун яна 23 та мини-сунъий йўлдош орбитага чиқарилган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.