Ўзбекистон

Хонандалар солиқ декларацияларини юборишни бошлади

Бу борада Хоразм ва Тошкент шаҳри етакчи.

Хонандалар солиқ декларацияларини юборишни бошлади

Солиқ қўмитаси томонидан “Концерт-томоша фаолияти“ хизмати бўйича “Солиқ“ мобил иловасида солиқ декларацияларини юбориш бўйича дастлабки натижалар эълон қилинди.

 

Қайд этилишича, ушбу хизмат хонанда ва ижрочиларга йиллик даромадлари бўйича декларацияни солиқ органларига тақдим этиш имконини беради. Бу орқали улар конституциявий бурчи бўлган – даромад солиғини тўлаш мажбуриятини бажармоқда.

 

Жараён «Ўзбекконсерт» давлат муассасасининг маълумотлар базаси билан солиқ органларининг ахборот тизими интеграция қилиниши натижасида соддалаштирилган.

 

Шу сабабли, “Концерт-томоша фаолияти” бўйича лицензияга эга бўлган хонанда ва ижрочилар «Солиқ» мобил иловасида шахсини тасдиқлагач ва Face-ID'дан ўтгач, ушбу хизматдан автоматик тарзда фойдаланиши мумкин бўлади.

 

Бугунги кунга қадар концерт-томоша фаолияти лицензиясига эга бўлган 1 954 нафар хонанда даромадлари тўғрисида солиқ декларациясини тақдим этган.

 

Энг кўп декларация топширган ТОП-5 та ҳудуд:

 

  • Хоразм вилоятида – 294 нафар;
  • Тошкент шаҳрида – 291 нафар.
  • Бухоро вилоятида – 212 нафар;
  • Самарқанд вилоятида – 207 нафар;
  • Тошкент вилоятида – 157 нафар.
Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.