Жаҳон

Франция мухолифати Макронни ҳокимиятдан четлатмоқчи

“France Unbowed” партияси 23-сентябр куни Макронни ҳокимиятдан четлатиш масаласини парламентга киритади.

Франция мухолифати Макронни ҳокимиятдан четлатмоқчи

Францияда чап қанот мухолифати Президент Эммануэл Макронни ҳокимиятдан четлатиш бўйича навбатдаги ташаббусни илгари сурмоқда. Бу ҳақда “France Insubordinate” (“France Unbowed”) партияси раҳбари Жан-Люк Меланшон France Inter радиоканали эфирида маълум қилди.

 

Меланшоннинг сўзларига кўра, партия 2025 йил 23 сентябр куни парламентга президентни ҳокимиятдан четлатиш масаласини киритмоқчи. Унга кўра, бу ташаббус ишончсизлик вотумига қўшимча сифатида кўриб чиқилади.

 

“Бир йил аввал биз президент истефоси масаласини кўтарган эдик. Энди эса 23 сентябрда бу масалани яна қайта кўтариб чиқамиз. Эҳтимол, ўша вақтга келиб ҳукумат аллақачон қулар, аммо биз Макронни ҳокимиятдан четлатишни таклиф қиламиз”, — деди Меланшон.

 

Маълумот учун, 2024 йилда “France Unbowed” партияси Макронга қарши импичмент жараёнини бошлаб, президентни лавозимидан озод этиш бўйича резолюция киритган эди. Бироқ Миллий ассамблея қонунчилик комиссияси резолюцияни рад этган (15 овоз ёқлаб, 54 овоз қарши).

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Мутахассислар 2026 йилнинг 2024 йилдаги ҳарорат рекордини такрорлаши ёки янгилаши эҳтимолини 20 фоиз деб баҳоламоқда.

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Шунингдек, Қозоғистонда қўлга олинган эркак 7 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.