Ўзбекистон

“Халқимиз атом қуроли синовларининг қурбони бўлди”

Қосим-Жўмарт Тўқаев ядровий синовлардан воз кечишга чақирди.

“Халқимиз атом қуроли синовларининг қурбони бўлди”

Халқаро ядровий синовларга қарши кураш кунида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тинчликни мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида гапирди.

 

“Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган. халқимиз атом қуроли синовларининг энг оғир оқибатлари қурбони бўлди. Бу фожиа такрорланмаслиги керак. Биз келажак авлодлар учун тинчликни мустаҳкамлашимиз, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришимиз, ядровий қуролсизланиш ва ядровий синовлардан воз кечиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишимиз керак. Тинчлик ва хавфсизлик - бутун инсониятни бирлаштирадиган энг олий қадриятдир”, — дея қайд этди Тўқаев.

 

Маълумот учун, 1949 йилдан 1989 йилгача Қозоғистондаги Семипалатинск полигонида СССР томонидан ядро синовлари ўтказилган. Бу даврда 450 дан ортиқ ер усти ва ер ости портлашлари амалга оширилган. 1991 йил 29 августда Семипалатинск полигони расман ёпилган ва Қозоғистон ядро қуролидан ихтиёрий равишда воз кечган биринчи давлатлардан бўлган.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.