Жаҳон

Афғонистонда тўй маросимларига қатъий чекловлар жорий этилди

Толибон раҳбари Хайбатуллоҳ Охундзода янги қоидаларни тасдиқлади.

Афғонистонда тўй маросимларига қатъий чекловлар жорий этилди

Афғонистонда "Толибон" муваққат ҳукумати раҳбари Хайбатуллоҳ Охундзода янги фармон чиқарди. Унга кўра, анъанавий тўй маросимларининг қатор элементлари “исломий меъёрларга зид” ва “молиявий жиҳатдан оғир юк” сифатида баҳоланиб, қатъий чекловлар белгиланди.

 

Янги қоидаларга биноан, ҳаддан ташқари кўп қалин пули тўлаш, тўй олдидан ёки кейин зиёфатлар уюштириш, қимматбаҳо совғалар бериш, шунингдек, бир йил давомида бир мартадан кўпроқ совға улашиш тақиқланади. Давлатга тегишли транспорт воситаларидан тўйларда фойдаланиш ҳам бутунлай ман қилинди.

 

Фармонга кўра, "бодал" — қиз алмашиш орқали низоларни ҳал қилиш амалиёти, шунингдек, тўйларда ҳавога ўқ узиш, хавфли автомобиль ҳайдаш ва совға ютиш танловлари ҳам бекор қилинди. Келиннинг тўйидан кейинги "ронамой" совғалари ҳам энди берилмайди.

 

Толибон маъмурияти янги қоидалар орқали тўйларни камтарона, куёвнинг имкониятларига мос тарзда ўтказишни мақсад қилмоқда. Фармонда тўй маросимларини ортиқча дабдабасиз, фотиҳа ва никоҳдан кўп ўтмай ўтказиш мажбурийлиги ҳам таъкидланган. 

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Бироқ АҚШ вице-президенти ҳозирча буни тасдиқловчи маълумот йўқлигини билдирган.

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Деменция, депрессив бузилишлар ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ошган.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.