Жаҳон

Қозоғистонда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Турк Маданияти ва Мероси Фонди ҳамда Қозоғистоннинг Мангистау вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Бекет Ата Мирзоқулулонинг 275 йиллигига бағишланган Халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Қозоғистонда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Тадбирда Турк Маданияти ва Мероси Фонди номидан ташкилотнинг лойиҳа менеҗери Толқат Муханов иштирок этди. У фонд томонидан амалга оширилаётган маданий лойиҳалар, хусусан туркий халқларнинг умумий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш йўналишида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Муханов Бекет Ата Мирзоқулуло меросининг туркий дунё маънавий бирлигида муҳим ўрин тутишини таъкидлади ҳамда бу мероснинг халқаро илмий жамоатчилик томонидан кенгроқ ўрганилиши аҳамиятли эканини қайд этди.

 

Тадбир “Ақтов – 2025 йил Туркий Дунёнинг Маданият Пойтахти” дастури доирасида бўлиб ўтмоқда. Конференцияда Бекет Атанинг бой маънавий-фалсафий мероси, унинг туркий дунё маданиятидаги ўрни, шунингдек, Оқланди ва Қадим Бейнеудаги муқаддас ерости масжидларининг сақланиши ва тарғиб қилиниши каби долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

 

Конференция туркий давлатлар олимлари ва халқаро илмий марказлар вакиллари иштирокида илм-фан ва маданият соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, Марказий Осиёнинг нойоб диний-меъморий меросини жаҳон миқёсида танитишга ҳисса қўшади.

 

Конференциянинг асосий илмий йўналишлари ерости масжидларнинг меъморий-тарихий аҳамияти ва уларнинг муҳофаза мақомини ўрганиш, шунингдек, замонавий реставрация, сақлаш ва туризм ёндашувларини қўллашга бағишланган. Ушбу мавзу доирасида олимлар ва мутахассислар ерости масжидларнинг диний-маданий меросдаги ролини, уларни асраш ва келажак авлодларга етказиш масалаларини муҳокама этишади.

 

Тадбир тематик бўлимлари икки асосий йўналишни қамраб олди. Биринчи бўлим: Тарихий-маданий мерос – Бекет Ата масжидларини сақлаш, реставрация қилиш ва тарғиб этиш, шунингдек, муқаддас туризм ва барқарор ривожланиш масалаларини илгари суради. Иккинчи бўлим: Тарих ва этнография – архив ва манбашунослик тадқиқотларига, маънавий мероснинг замонавий жамиятдаги ролини илмий таҳлил қилишга бағишланади.

 

Конференцияда Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон, Бошқирдистондан келган университет ўқитувчилари, таниқли олимлар, археология, меъморчилик, реставрация, музейшунослик, дин тарихи ва этнография бўйича мутахассислар ҳамда халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари иштирок этмоқда.

 

Конференция нафақат илмий мулоқотни кучайтиради, балки туркий дунёнинг умумий маданий меросини асраш ва уни халқаро миқёсда тарғиб қилишга муҳим ҳисса қўшадиган платформага айланади.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Назорат чоралари сунъий интеллект ёрдамида кўчириш билан боғлиқ можаро ортидан кучайтирилган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупция давлатга бўлган ишончни пасайтирувчи ва мамлакат ривожига тўсқинлик қилувчи омил эканлиги таъкидланди.

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни режалаштирмоқда — NYT

Исроил АҚШдан Эронга 4–7 кунлик ҳаво ҳужумларида иштирок этишни сўрамоқда.

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон–Озарбайжон тинчлиги ва истеъфо: Пашинян келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Арманистон бош вазири Озарбайжон билан тинчлик ўрнатилгач, ўз миссиясини бажарилган деб ҳисоблашини айтди.

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

Табиий офатлар глобал иқтисодиётга 4,7 триллион доллар зарар етказган.