Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ўқувчиларни китоб билан урган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Воқеага ўз вақтида чора кўрилмагани учун директор ўринбосари ҳам жазоланди.

Тошкент вилоятида ўқувчиларни китоб билан урган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида май ойида содир бўлган воқеа юзасидан батафсил текширув олиб борилди. Маълум бўлишича, жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан 9-синф ўқувчиларига нисбатан педагогик ахлоқ нормаларига зид ҳаракатлар қўлланган.

 

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тузилган махсус комиссия ўқитувчининг ўқувчиларни жисмоний жазо қўллаши, уларнинг қадр-қимматини камситиши ва ноқонунний усуллар қўллаганлигини аниқлади.

 

Тегишли масуллар жавобгарлигини аниқлаш учун ўтказилган ички текширув давомида маънавий-ахлоқий тарбия масули бўлган директор ўринбосари томонидан воқеа юзасидан ўз вақтида чора кўрилмаганлиги маълум бўлди.

 

Натижада қуйидаги чоралар қўлланди: жисмоний тарбия ўқитувчиси ишдан бўшатилди, мактаб директори ўринбосари интизомий жазога тортилди.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан воқеа юзасидан тергов давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.