Жаҳон

Эрондаги норозилик намойишларида камида 5000 киши ҳалок бўлган — Эрон расмийлари

Вафот этганлар орасида тахминан 500 нафар хавфсизлик хизмати ходими бор.

Эрондаги норозилик намойишларида камида 5000 киши ҳалок бўлган — Эрон расмийлари

 

Эрон расмийларига кўра, мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари давомида камида 5000 киши ҳалок бўлган. Исми ошкор қилинмаслиги шарти билан гапирган Эрон ҳукумати расмийси Reuters агентлигига берган интервьюсида, ўлимлар орасида тахминан 500 нафар хавфсизлик хизмати ходими борлигини таъкидлади. Расмий “бегуноҳ эронликлар”нинг ўлими учун “террорчилар ва қуролли қўзғолончилар”ни айблади. Бу ҳақда dw.com нашри хабар берди.

 

Декабрь охирида бошланган намойишлар энг шиддатли тўқнашувлар ва энг кўп ўлимлар шимоли-ғарбий курд ҳудудларида қайд этилган. Эрон раҳбарлари тартибсизликлар учун ташқи душманлар ва чет элдаги қуролли гуруҳларни мунтазам айблайди.

 

Бошқа манбалар, хусусан инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса бошқа рақамларни эълон қилмоқда. АҚШда жойлашган HRANA ташкилоти 3308 дан 4382 нафаргача ҳалок бўлганини хабар қилган. Уларнинг маълумотларига кўра, 24 000 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Норвегияда жойлашган Ҳенгав ташкилоти ҳам шиддатли тўқнашувлар Эроннинг курд ҳудудларида содир бўлганини билдирган.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"