Жаҳон

Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар пакетини тайёрламоқда

Санкциялар Эрондаги норозилик намойишлари шафқатсизларча бостирилишига жавобан таклиф этилди.

Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар пакетини тайёрламоқда

 

Европа Иттифоқи Эронга қарши янги экспорт ва технологик санкциялар пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кажа Каллас Страсбургда Европа Парламентида Эрондаги вазият юзасидан ўтказилган эшитувида маълум қилди дейди ТАСС.

 

Унинг таъкидлашича, янги чекловлар Теҳронга ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ишлаб чиқаришда қўлланиладиган компонентларни етказиб беришга қаратилади. Шунингдек, санкциялар Эронда ҳукуматга қарши норозилик намойишларининг шафқатсизларча бостирилишига жавобан таклиф этилмоқда.

 

“Биз норозилик намойишларини куч билан бостиргани учун Эронга қарши янги санкциялар киритишни, шунингдек, ракета ва дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологиялар экспортига қўшимча чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқдамиз”, — деди Кажа Каллас.

 

У, шунингдек, Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқининг дипломатик хизмати ҳукуматга қарши норозиликларда қатнашаётган, қонуний талаблар билан чиққан Эрон фуқароларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен ҳам Эрон расмийларига нисбатан янги санкциялар тайёрланаётганини тасдиқлади. Унинг қайд этишича, Европа Иттифоқи Эронни инсон ҳуқуқларини бузиш, ядровий дастурини ривожлантириш ҳамда Украинага қарши урушда Россияни қўллаб-қувватлагани учун аллақачон бир қатор чекловлар билан жазолаган.

 

“Сўнгги ҳафталарда Эронда норозилик намойишлари шафқатсизларча бостирилди. Европа Иттифоқи ўз эркинлиги учун курашаётган жасур эронлик аёллар ва эркаклар билан бирдам”, — деди фон дер Ляен.

 

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи мамлакатлари Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИРГС) террорчи ташкилот деб эълон қилиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда. Янги санкциялар бўйича қарорлар аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қабул қилиниши лозим.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.