0

АҚШ бир йил ичида 3 миллион ноқонуний муҳожирни депортация қилди

2,2 миллион мигрант АҚШни “ўзини ўзи депортация қилиш” дастури орқали тарк этган.

АҚШ бир йил ичида 3 миллион ноқонуний муҳожирни депортация қилди

 

Доналд Трамп президентлик лавозимидаги биринчи йил давомида Америка Қўшма Штатлари ҳудудидан қарийб 3 миллион нафар ноқонуний муҳожир депортация қилинди. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм ТАСС агентлигига берган изоҳида маълум қилди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, ушбу мигрантларнинг 2,2 миллион нафари “ўзини ўзи депортация қилиш” дастури доирасида мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этган. Яна 675 мингдан ортиқ шахс эса мажбурий тартибда депортация қилинган.

 

Қайд этилишича, бу кўрсаткичлар Трамп маъмуриятининг ноқонуний иммиграцияга қарши олиб борилган қатъий сиёсати натижасидир. Президент Трамп бир неча бор лавозимга киришидан аввал АҚШга тахминан 25 миллион киши ноқонуний йўл билан кирганини таъкидлаган.

 

2025 йил 20 январ куни АҚШнинг 47-президенти сифатида инаугурация маросимидан сўнг Доналд Трамп иммиграция сиёсатини кескинлаштиришга қаратилган бир қатор чораларни амалга оширди. Жумладан, АҚШ–Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармон имзоланди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"