Ўзбекистон

АҚШдан 40 дан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинди

21 январ куни АҚШдан Ўзбекистонга чартер рейс амалга оширилди

АҚШдан 40 дан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинди

 

АҚШда қолиш учун қонуний асослари бўлмаган 40 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, депортация жараёни доирасида ташкил этилган чартер рейс 21 январ куни амалга оширилган. Ушбу рейс орқали 44 нафар Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонга қайтарилди.

 

Парвоз АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкил этилиб, фуқароларнинг хавфсиз ва ўз вақтида ватанга қайтиши таъминланди.

 

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим намунаси эканини таъкидлади. Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда зарур ҳолларда ватанга қайтариш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.