Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Сюрих шаҳрига келди

Ташриф доирасида Президент Тинчлик Кенгаши низоми имзоланиш маросимида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Сюрих шаҳрига келди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Сюрих шаҳрига келди.

 

Сюрих халқаро аэропортида Президентни Бирлашган савдо-саноат палатаси раҳбари Дорит Пробст кутиб олди.

 

Ташриф дастурига мувофиқ, 22 январь куни Давос шаҳрида мамлакат етакчиси АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросимида иштирок этиши ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Ўзбекистонни Ғазо бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи аъзо сифатида таклиф қилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Ғазо бўйича халқаро тинчлик ташаббусида иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбари Ермек Кошербаевни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика ҳамда гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухородаги замонавий тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди

“Шойигул” бренди остидаги тикув-трикотаж маҳсулотлари асосан Италия, Австрия, Буюк Британия ва Германия бозорларига экспорт қилинмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон биргаликда концерт томоша қилдилар

Қўшма чиқишлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маданий англашув ва маънавий яқинлик рамзи бўлди.

custom img

Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди

Янги бинода элчихона, консуллик бўлими ва дипломатлар учун турар-жойлар мавжуд.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон музокаралари якунида қатор муҳим битимлар имзоланди

Томонлар товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари янги кооперация лойиҳаларини ишга туширди

Давлатлар ўртасида янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланди, шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчага Душанбе номи берилди.

custom img

Доналд Трампдан Шавкат Мирзиёевга мактуб келди

Трамп Мирзиёевни Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда G20 саммитига таклиф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"