Ўзбекистон

2026 йилда 1 миллион аҳоли иш билан таъминланади, 181 минг оила камбағалликдан чиқади

Ҳокимлар маҳаллаларни бориб, аҳолига иш ўринлари ва даромад ошириш режасини тушунтириб, натижа учун жавоб беради.

2026 йилда 1 миллион аҳоли иш билан таъминланади, 181 минг оила камбағалликдан чиқади

 

2026 йил давомида Ўзбекистон аҳолисининг 1 миллионини доимий иш билан таъминлаш ва 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда 23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Йиғилишда давлат раҳбари маҳаллалар еттилиги ва ҳокимларининг методик билим ва тажрибаси етарли эмаслигини, масъул вазирлик ва идоралар эса уларга етарли кўмак бермаётганини қайд этди. Шу боис мавжуд ҳудудий тажрибалар – Арнасойда чорвачилик, Шўрчи бананчилик, Қувада анорчилик, Бўстонлиқда асаларичилик – бошқа туманлар учун намуна бўлиши мумкинлиги, лекин тизимли фойдаланилмаётгани таъкидланди.

 

Мутасаддиларга бир ой ичида иш билан таъминлаш ва камбағалликни камайтириш бўйича юқори даражадаги маҳаллаларни ўрганиб, энг яхши амалиётларни жамлаган “методик қўлланма” ишлаб чиқиш топширилди. Ҳокимлар эса маҳаллаларда бунинг ижросини ташкил қилиб, аҳолини иш билан таъминлаш, даромадини ошириш ва уларни қийнаётган масалаларга ечим топишга масъул бўлади.

 

Жорий йил учун асосий вазифалар қуйидагилар этиб белгиланди:

  • 1 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш;
  • 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш;
  • Камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 2,5 баробарга ошириб, 3,5 мингга етказиш;
  • Ишсизлик ва камбағаллик даражасини 4,5 фоизга тушириш.

 

Давлат раҳбари ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик фаолияти маҳаллалар билан боғлиқ бўлиши, қабул қилинадиган қарорлар ҳам маҳалладаги ҳаётга таъсирини ҳисобга олиши лозимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.