Ўзбекистон

Бухорода 2 қаватли уйда газ портлади

Ҳодиса оқибатида 2 киши тан жароҳати олган.

Бухорода 2 қаватли уйда газ портлади

 

Бугун, 31 январ куни соат 08:23 да 112 тизими орқали Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги «Тинчлик» МФЙ, «Шўробод» кўчасида жойлашган икки қаватли уй хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Вазият юзасидан зудлик билан ФВБ қутқарувчилари ва бошқа тегишли хизматлар воқеа жойига етиб борди ва ҳозирда барча оқибатлар бартараф этилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш газ плитасидан фойдаланиш жараёнида сизиб чиққан газ туфайли юзага келган.

 

Ҳодиса натижасида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.