Жаҳон

“Nipah” вирусига қарши вакцина ишлаб чиқарилди

Вакцинанинг илк клиник синовлари Бельгияда ўтказилади.

“Nipah” вирусига қарши вакцина ишлаб чиқарилди

 

Токио университети олимлари томонидан Nipah вирусига қарши ишлаб чиқилган вакцинанинг илк клиник синовлари Бельгияда бошланади. Бу ҳақда Nikkei нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, вакцина аввал приматлар устида синовдан ўтказилган ва тўлиқ ҳимоя самарадорлигини кўрсатган. Клиник синовлар одамларда ўтказилиши режалаштирилган. Келгуси йилда тадқиқотлар Бангладешда кенгайтирилиб, унда катталар ва болалар ҳам иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

 

Nipah вируси одамларга асосан кўршапалаклар ва чўчқалар каби ҳайвонлардан юқади. Вирус нафас олиш тизими ва марказий асаб тизимини зарарлаб, энцефалит (мия яллиғланиши)ни келтириб чиқаради. Ўз вақтида даволанмаса, касаллик 75 фоиз ҳолатда ўлим билан якунланиши мумкин.

 

Касаллик аломатлари инфекциядан 4–7 кун ўтиб намоён бўлади. Январь ойида Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри яқинида Нипаҳ вируси тарқалиши қайд этилган бўлиб, ҳозиргача беш киши касалланган, 100 га яқин шахс карантинга олинган.

 

Ҳозирга қадар Nipah вирусига қарши тасдиқланган даволаш усули ёки вакцина мавжуд эмас. Бельгияда бошланаётган клиник синовлар ушбу йўналишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.