Жаҳон

Путин энергетика сулҳи бўйича ваъдасини бажарди — Трамп

Россия бир ҳафта давомида энергетика объектларига зарба бермаган, сулҳ муддати тугагач, ҳарбий ҳужумлар қайта бошланган.

Путин энергетика сулҳи бўйича ваъдасини бажарди — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши энергетика инфратузилмасига ҳужумларни вақтинча тўхтатиш бўйича берган ваъдасига амал қилганини маълум қилди. Бу ҳақда dw.com нашри хабар берди.

 

Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида Трампнинг айтишича, мазкур пауза бир ҳафта — якшанбадан якшанбагача давом этган.

 

“У бу борада ўз сўзида турди. Бу жуда муҳим эди. Бир ҳафта ўтгач, биз исталган муддатга келишишга тайёр бўлардик”, — деди АҚШ президенти.

 

Трампнинг таъкидлашича, ушбу муддат тугагач, Россия яна ҳарбий ҳаракатларни кучайтирган. “Пауза якунланди ва Путин энди зарбаларни давом эттирди”, — дея қўшимча қилди у.

 

Аввалроқ, 29 январь куни Доналд Трамп шахсан Владимир Путинга кучли совуқ сабабли Украинадаги энергетика объектларига ҳужумларни вақтинча тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилганини билдирган эди. Кейинчалик Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ташаббус музокаралар учун шароит яратиш мақсадида илгари сурилганини тасдиқлади.

 

3 февраль куни Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий-саноат комплекси ва энергетика инфратузилмасига кенг кўламли зарбалар берилганини маълум қилди. Вазирлик ушбу ҳужумлар Россия ҳудудларига қилинган аввалги зарбаларга жавоб эканини таъкидлади.

 

Украина президенти Владимир Зеленский эса Россия Трампнинг илтимосини эътиборсиз қолдирганини айтиб, АҚШдан вазиятга расмий муносабат билдиришни кутаётганини маълум қилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.