Жаҳон

2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонликлар Россиядан бошпана сўраган

Сўнгги йилда 3196 нафар Сурия фуқароси Россиядан бошпана сўраб ҳукуматга мурожаат қилган.

2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонликлар Россиядан бошпана сўраган

 

2025 йилда Россияда бошпана сўраб мурожаат қилган хорижий фуқаролар орасида Украина фуқаролари энг юқори улушни ташкил этгани маълум қилинди. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги 12 ой давомида 3332 нафар Украина фуқароси Россиядан бошпана сўраб ариза топширган. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

 

Таъкидланишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан бироз камайган. Ўша йили Россиядан бошпана сўраб мурожаат қилган украиналиклар сони 3722 нафарни ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу рақам 5,5 минг нафардан ошган. Шунга қарамай, сўнгги йилларда Россиядан бошпана сўраш эҳтимоли энг юқори бўлган фуқаролар тоифасида украиналиклар етакчи бўлиб қолмоқда.

 

2025 йилда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони бўйича Сурия фуқаролари иккинчи ўринни эгаллаган — 3196 та мурожаат қайд этилган. Кейинги ўринларда Афғонистон фуқаролари жойлашган. ундан кейин Афғонистон фуқаролари (281 та), Ўзбекистон (176) ва Германия (129) фуқаролари ҳам мос равишда биринчи бешликка кирди.

 

Ҳисобот даврида Россияда вақтинчалик бошпана сўраб мурожаат қилганларнинг умумий сони 8220 тани ташкил этган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан сезиларли ошганини кўрсатади.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, Россияда вақтинчалик бошпана мақоми шахсга мамлакат ҳудудида қонуний яшаш имконини беради. Ушбу мақомга эга шахслар рухсатномасиз ишлаш, мажбурий тиббий суғурта тизими орқали тиббий хизматлардан фойдаланиш, таълим олиш ва ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур мақом айрим ҳолларда кейинчалик доимий яшаш рухсатномаси ёки фуқаролик олиш жараёнининг дастлабки босқичи сифатида қаралади.

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Намойишчилар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ўқиш тўловларининг оширилишига қарши чиқмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.