Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Каллибек Камалов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

“Атоқли давлат ва жамоат арбоби, ёшларнинг меҳрибон устози, самимий ва камтарин инсон Каллибек Камаловнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади”, дейилади ҳамдарликда.

Президент Шавкат Мирзиёев Каллибек Камалов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, меҳнат фахрийси Каллибек Камаловнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Каллибек Камалов 11 февраль куни 100 ёшида оламдан ўтди.

 

Каллибек Камалов 1926 йил 18 мартда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилиб, меҳнат фаолиятини ёшлар қўмитаси котиби лавозимидан бошлаган. Кейинчалик Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Нукус шаҳар ижроия қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси коммунал хўжалиги ва йўл транспорти вазири, Қорақалпоғистон партия қўмитаси котиби лавозимларида самарали фаолият олиб борган.

 

1959–1963 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, 1963–1984 йилларда эса партия қўмитасининг биринчи котиби сифатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва соҳаларни замон талаблари асосида йўлга қўйиш бўйича улкан ишларни амалга оширган. 1984–1986 йилларда эса дипломат сифатида самарали фаолият кўрсатган.

 

Унинг раҳбарлиги ва фидойилиги натижасида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, саноат ва ишлаб чиқариш тармоқлари ривожланиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланди. Сўнгги йилларда K.Kamalov нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида кексаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида фаол ишлаган.

 

Каллибек Камалов “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган. Унинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"