Ўзбекистон

Қорақалпоғистоннинг собиқ раҳбари Каллибек Камалов вафот этди

Унинг 100 йиллик юбилейига бир ойдан сал кўпроқ вақт қолганди.

Қорақалпоғистоннинг собиқ раҳбари Каллибек Камалов вафот этди

 

Қорақалпоғистонда собиқ давлат арбоби, узоқ йиллар республика бошқарувида фаолият юритган Каллибек Камалов вафот этди. Сиёсатчи 100 ёшга тўлишидан бир ой олдин ҳаётдан кўз юмди.

 

Каллибек Камалов 1963 йилдан 1984 йилгача Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Қорақалпоғистон вилоят қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. Унинг фаолияти коммунал хизмат вазирлигидан тортиб, Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши раисигача бўлган турли давлат лавозимларини қамраб олган. Республикадаги фаолиятини якунлагач, у Руминиянинг Констанса шаҳрида СССР бош консули лавозимида хизмат қилган.

 

Собиқ сиёсатчининг таржимаи ҳоли шов-шувли суд жараёни билан ҳам эсда қолган: 1987 йилда у “пахта иши” бўйича судланувчи сифатида қатнашган, 1989 йилда 15 йилга озодликдан маҳрум этилган ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони ҳамда бошқа давлат мукофотларидан маҳрум қилинган. Кейинчалик у афв этилган.

 

Каллибек Камалов 1926 йил 18 мартда туғилган ва фаолиятини қишлоқ ўқитувчиси сифатида бошлаган. Унинг ўғли Мурат Камалов 2020–2022 йилларда Қорақалпоғистон парламенти (Жўқорғи Кенес) раиси лавозимида ишлаган.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.